Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазирлиги Ироққа қўшимча тўққиз минг аскар юборилишини маълум қилди.


Пентагонга кўра, қўшимча кучлар Бағдодда хавфсизликни таъминлаш мақсадида август ойигача ўтказилиши режаланётган амалиётлар учун керак. Пентагон хавфсизлик вазиятини ўз назоратига олиш ва мазхаблараро зўравонликларга чек қўйиши уриниши ўлароқ, Ироқдаги қўшинлар сонини 30 мингга оширган. Айни пайтда, кейинги 24 соат ичида Иқрода амалга оширилган зўравонликларда камида 56 киши ҳалок бўлган. Улар машинага ўрнатилган бомбалар, худкуш бомбачилар ва ракеталар қурбони бўлди. Шунингдек, 21 киши, жумладан якшанба куни ўғирланган 19 кишининг жасади топилган. Душанба куни Британиянинг бир аскари ўлдирилди. Кейинги икки кун ичида икки британиялик аскари ҳалок бўлди. Айни пайтда, 2007 йилнинг биринчи чорагида ироқлик 18 журналист ўлдирилгани ва 19 нафари жанггарилар томонидан қўлга олингани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG