Линклар

logo-print

Сешанба куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Сербиянинг айирмачи Косово минтақаси келажагига оид муҳокамаларни бошлайди.


Хавфсизлик кенгаши мажлисида Косовога халқаро ҳамжамият томонидан назорат қилинадиган мустақиллик берилиши масаласи кўтарилади. Хавфсизлик кенгаши мажлисида Сербия Бош вазири Войцлав Коштуницанинг қатнашиши кутилмоқда. Коштуница БМТ Хавфсизлик кенгашида Россиянинг таянчи туфайли, Сербиянинг “ҳудудий яҳлитлиги ва суверенитети” сақланиб қолажагини башорат қилди. Сербия раҳбари БМТ махсус вакили Марти Ахтисаари таклиф этган айирмачи минтақа келажагига оид режани “ноқонуний”, деб атаб, унинг муваффақиятсизликка учраши муқаррар эканини таъкидлади. Айни пайтда, НАТО бош котиби БМТ Хавфсизлик кенгаши Косово минтақаси келажагига оид қарор қабул қилишда “шошилмаслиги”, бироқ бу қарорни ортиқча ортга ҳам сурмаслиги лозимлигини таъкидлади. Яап де Хооп Схеффер НАТОнинг 16 ярим минглик тинчлипарвар кучлари ҳар қандай зўравонликларга қаршилик қилишга тайёрлигини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG