Линклар

Айни пайтда, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Эрон ҳибс этган британиялик 15 денгизчини озод этиш ва иккала томонни бўҳронни авж олдирмасдан сўз урушини пасайтиришга чақирди.


“Муаммонинг ҳал этилишига ҳисса қўшмайдиган сўз уруши пасайишига умид қиламан. БМТ бош котиби сифатида, Британия денгизчиларининг тез орада озод қилинишига яна бир бор умид билдираман”, - деди Бан Ки Мун.
БМТ раҳбари асир олинганлар масаласини ўтган ҳафта Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий билан муҳокама қилганини маълум қилди. Бан Ки Мун ва Муттақий ўтган ҳафта Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Араб Давлатлари лигаси саммитида қатнашган эди.
XS
SM
MD
LG