Линклар

logo-print

Украина парламенти президент Виктор Юшченконинг парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан аввал сайлов ўтказиш фармонини рад қилмоқда.


Парламент ҳукуматнинг 27 майга белгиланган сайловлар учун маблағ ажратишига тўсиқ яратувчи қарорни қабул қилди. Юшченкога мухолиф бўлган депутатлар президентнинг парламентни тарқатиб юборишга қонуний асослари йўқлигини айтиб, президент фармонига қарамасдан мажлисларни давом эттиришларини айтмоқда. Юшченко депутатлар конституцияни бузаётганини айтиб, парламентни тарқатиб юбориш унинг бурчи эканини таъкидлади.
“Менинг ҳаракатларим давлатни, унинг суверенитети ва ҳудудий яҳлитлигини сақлаб қолиш ҳамда Украина конституцияси, халқи ва фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш зарурати билан шартлангандир. Бу менинг ҳуқуқим ва бурчим эканини алоҳида таъкидламоқчиман”.
Юшченко бош вазир Виктор Януковичнинг россия-параст коалициясини ғарб-параст депутатларни ўз томонига оғдириш орқали ҳокимиятни ноқонуний йўл билан эгаллаб олишга уринганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG