Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи дипломатлари Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан жорий қилинган санкциялар масаласини муҳокама қилгани Тошкентга келди.


Европа Иттифоқига раислик қилаётган Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси 2 апрел куни бу ҳақдаги музокаралар бошланганини тасдиқлади. Музокаралар тафсилотлари ошкор қилинмади. Брюссел май ойида Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан санкцияларини кучда қолдириш ёхуд бекор қилиш масаласини кўриб чиқади. Санкциялар бекор қилиниши учун асосий шартлардан бири ўлароқ, Европа Иттифоқи Андижон воқеалари юзасидан мустақил текширув ўтказилишини талаб қилган.
XS
SM
MD
LG