Линклар

logo-print

Яқин Шарқ давлатлари бўйлаб сафарини давом эттираётган АҚШ Вакиллар палатаси раисаси Нэнси Пелоси Оқ уй маъмурияти норозилигига қарамай, Сурия пойтахти Дамашққа келди.


Ўз ташрифи Дамашқ билан алоқаларни қайтадан ўрнатишга қаратилган муҳим қадам эканини айтган Н.Пелосининг Сурия президенти Башар Асад билан учрашуви режалаштирилган. Вашингтон Сурияни Ироқ ва Ливан ички ишларига аралашишда ҳамда халқаро терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб келмоқда. АҚШ раҳбари Жорж Буш эса Н.Пелосининг Сурияга сафари Б.Асадни халқаро майдонда яккалаб қўйишга бўлаётган уринишларга зиён етказишини айтди. Н.Пелоси минтақага сафари доирасида дастлаб Исроил ва Ливанда бўлди. Суриядан сўнг унинг Саудия Арабистонига бориши кутилмоқда.


* * * * * * * * * *



XS
SM
MD
LG