Линклар

Косово бош вазири Агим Чегу БМТ Хавфсизлик кенгашини халқаро ҳамжамиятнинг Косовога назорат қилинадиган мустақиллик бериш режасини маъқуллашга чақирди.


БМТ Хавфсизлик кенгаши Сербиядан мустақил бўлишни истаётган Косово минтақаси келажагига оид муҳокамаларни бошлаши режалаштирилган. Агим Чеку кенгаш аъзоларини Косово муаммосининг ягона ечими ўлароқ, мустақиллик режасини маъқуллашига умид билдирди. Сербия Косовога мустақиллик бериш режасига қаршилик кўрсатмоқда. БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқига эга аъзоси Россия бу масалада музокаралар ўтказишга чақираётир. Бироз аввал НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер БМТ Хавфсизлик кенгаши Косово келажагига оид қарор қабул қилишда “шошилмаслиги, бироқ бу қарорни ортиқча ортга ҳам сурмаслиги лозим”лигини таъкидлади. У НАТОнинг минтақадаги 16,5 минг кишилик тинчлипарвар кучлари ҳар қандай зўравонликларга қарши туришга тайёрлигини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG