Линклар

logo-print

Тинимсиз ёғаётган кучли ёмғир, сув тошқини ва кўчки билан бир пайтда Афғонистонда ер силкиниши ҳам кузатилди.


Хабарларга кўра, Рихтер ўлчови бўйича кучи 6,2 баллни ташкил этган зилзила ўчоғи мамлакат жанубидаги Файзиобод туманининг тоғли ҳудудларида бўлган. Файзиободда ер силкиниши натижасида деворлар қулаб тушган. Афғонистонда сўнгги ҳафта мобайнида рўй берган ер кўчиши ва тошқин оқибатида қарийб 90 фуқаро нобуд бўлди. Шунингдек, Покистоннинг шимоли-ғарбида ҳам кейинги 10 кун ичида рўй берган сув тошқини ва ер кўчиши натижасида элликдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди. Тожикистонда эса ер кўчиши туфайли тўққиз киши, жумладан, етти бола ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG