Линклар

Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятининг Сангин водийсида НАТО кучлари Афғонистон ҳукумати ҳарбийлари ҳам иштирок этган амалиёт чоғида толибларнинг 10 жангарисини йўқ қилди.


Хабарларга кўра, минтақа Кажаки сув омборига яқин бўлгани боис, НАТО ва Афғонистон ҳукумат кучлари бу ҳудудларда жангариларнинг таянч нуқталарига зарба бермоқда. Қандаҳор вилоятида эса ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида рўй берган тўқнашувда уч жангари ва полициянинг бир ходими ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG