Линклар

Эрон ва Буюк Британия муносабатлари таранглашган бир пайтда Бағдодда ўтган ойда ўғирлаб кетилган эронлик дипломат озод этилди ва Теҳронга етиб келди.


Эрон ахборот агентликларининг билдиришича, Эроннинг Бағдоддаги элчихонаси ходими Жалол Шарафийни Теҳронда ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий кутиб олган. Айни пайтда эронлик дипломатнинг қандай озод этилгани тафсилотлари ошкор қилинмади. Ж.Шарафий февраль ойи бошларида Ироқда ҳукумат кучлари кийимида бўлган шахслар томонидан ўғирлаб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG