Линклар

Ироқлик жангарилар Берлин ҳукумати 10 кун мобайнида ўз харбийларини Афғонистондан олиб чиқмаса, ўзлари ушлаб турган икки немис фуқаросини қатл этиш тўғрисида яна бир бор огоҳлантирди.


Ўзини “Адолат ўқи” гуруҳи аъзолари, деб таништирган жангарилар германиялик аёлнинг мурожаатини Интернетга жойлаштирди. Унда жангарилар қўлида сақланаётган аёл Германия ҳукуматидан уларнинг талаби қондирилишини илтимос қилган. Германия фуқаролари 6 февраль куни Бағдодда номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG