Линклар

logo-print

Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев ҳукуматнинг икки янги аъзосини тасдиқлади, беш вазирни эса ўз лавозимига қайтадан тайинлади.


Ўтган ҳафта Қирғизистон парламенти Қ.Бакиев томонидан бош вазир лавозимига тақдим этилган мухолифатчи Олмос Отамбоев номзодини маъқуллаган эди. Ўшанда президент мамлакатдаги ҳукумат ва мухолифат ўртасида юзага чиққан кескинликни бартараф этиш мақсадида шундай қарор қабул қилганини билдирган эди. Бироқ шу кунгача ҳукуматга тайинланган барча расмийлар Қ.Бақиевнинг тарафдорлари ҳисобланади. Куни-кеча Қирғизистоннинг мухолифатдаги икки ҳаракати расмийларнинг коалицион ҳукуматга қўшилиш таклифини рад этди ва мамлакатда конституциявий ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG