Линклар

Сешанба куни кечқурун, СиЭнЭн телеканалининг Атлантадаги бош қароргоҳида отишма рўй берди.


Натижада бир киши ҳалок бўлди, яна бир одам жиддий жароҳатланди. Расмийларга кўра, воқеага бир эркак ва бир аёл ўртасидаги “оилавий жанжал” сабаб бўлган. Полициянинг маълум қилишича икковлон бино ичида айтишиб қолган ва эркак тўппончани чиқариб, аёлни отган. Шундан кейин эркакни СиЭнЭн хавфсизлик ходими отган. Воқеа ҳақидаги бошқа тафсилотлар ошкор этилмади. СиЭнЭннинг хабар қилишича, воқеа пайтида телеканалнинг Интернет бўлими эвакуация қилинган.
XS
SM
MD
LG