Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш Конгресс Ироқдаги урушни молиялашни пайсалга солишда давом этса, АҚШ қўшинлари қийин аҳволда қолишидан огоҳлантирди.


Конгресс аъзолари урушни молиялашга оид қонунни охиригача тасдиқламасдан Оқ уйни боши берк кўчага олиб кириб қўйди. Буш Конгрессни қонунни қўшинларни олиб чиқиш муддатини белгиламасдан, қабул қилишга чақирди.
“Апрел ойида қўшимча маблағ ажратилиши маъқулланмаса, армиянинг тайёрлигига таъсир қилувчи ҳамда аскарларимиз ва уларнинг оилаларини қийин аҳволда қолдирувчи чораларни кўришга мажбур бўламиз. Уруш пайтида, жанг майдонидаги қўшинларимиз маблағларни кутаётган бир пайтда, бундай қарорни пайсалга солиш Конгрессдаги кўпчиликни ташкил этувчи Демкоратлар партияси учун ўта масъулиятсизликдир”, - деди Буш.
Сенат ҳам, Вакиллар палатаси ҳам Ироқ ва Афғонистондаги АҚШ қўшинларини молиялаш қарорини тасдиқлаган. Мазкур қонун кучга кириши учун иккала палата қабул қилган қарорлар мувофиқлаштирилиши лозим. Конгресснинг иккала палатси Буш маъмуриятини Ироқдан қўшинларни олиб чиқишга чақирган. Буш қўшинларни Ироқдан олиб чиқишга оид ҳар қандай қарорга вето қўйишидан огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG