Линклар

logo-print

Британиянинг БМТдаги вакили Хавфсизлик кенгаши ичида Косовога халқаро назоратдаги мустақиллик берилишига оид таклиф қўллаб-қувватланаётганини айтди.


БМТ Хавфсизлик кенгаши сешанба куни Косово келажагига оид муҳокамаларни бошлади. БМТдаги Британия вакили Эмир Жоунс Перри, кенгашнинг раиси мазкур масала овозга қўйилиши учун вақт талаб этилишини айтганини маълум қилди. У шунингдек, яқин кунлар ичида кенгаш Россия сўровига кўра, Косовога бориш ҳақида қарор қилишини қўшимча қилди. БМТ махсус вакили Марти Ахтиссари илгари сурган режани Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи қўллаб-қувватламоқда. Бироқ кенгашнинг вето ваколатига эга Россия унга қарши чиқмоқда. Сербия Бош вазири Войцлав Коштуница сешанба куни ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган мажлисдан кейин, Белград айирмачи минтақа Сербиянинг бир қисми бўлиб қолиши шарти билан, унга “кенг мухторият ваколатини” беришга тайёрлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG