Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш Қўшма Штатлар Вакиллар палатаси раисаси Нэнси Пелосининг Дамашққа сафари “зиддиятли муждаларга” сабаб бўлишини айтиб, Сурия Президенти Башар Ассадни изоляция қилиш уринишларига путур етказишини таъкидлади.


Пелосининг Дамашққа икки кунлик сафари бошланган бир пайтда, Буш Вашингтонда мухбирлар билан мулоқоти чоғида, жумладан бундай деди.
“Президент Ассад билан юзма-юз учрашувларимиз, Ассад ҳукуматига, улар халқаро ҳамжамиятнинг бир қисми эканига оид ишончни беради. Аслида эса, бу давлат террорчиликка ҳомийлик қилади, Суриядан Ироққа хорижий жангариларининг кириб келишига ёрдам беради, ҳар қалай бунга қаршилик кўрсатмайди”, - деди Буш.
Оқ уй раҳбари АҚШ ва ЕИнинг қатор расмийлари Ассад билан учрашгани ва бу Ливан ва Ироқ каби масалаларда ҳеч қандай натижа бермаганини қайд этди. Нэнси Пелоси эса, ўзининг Сурия расмийлари билан учрашуви Дамашқ билан мулоқотни тиклашдаги муҳим қадам, дея атади. Пелоси чоршанба куни президент Ассад билан учрашади. Вашингтон Сурияни Ироқ ва Ливандаги вазиятга аралашаётганлик ҳамда террорчиликка ҳомийлик қилганликда айблайди. Пелоси Яқин Шарқ бўйлаб сафари доирасида Ливан ва Исроилда бўлди. Суриядан кейин АҚШ конгресси қуйи палатаси раиси Саудия Арабистонига боради.
XS
SM
MD
LG