Линклар

Эрон ҳукуматига тегишли телеканалнинг хабар қилишича, Бағдодда ўғирлаб кетилган эронлик дипломат озод этилган ва Теҳронга қайтиб келган.


ИРНА агентлигига кўра, Бағдоддаги Эрон элчихонасининг иккинчи котиби Жалол Шарафийни Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий кутиб олган. Хабарларда Шарафийнинг озод этилиши сабаблари ва бошқа тафсилотлари айтилмаган. У феврал ойида Ироқ армияси кийимида бўлган кишилар томонидан ушлаб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG