Линклар

Айни пайтда, АҚШ Президенти Жорж Буш Қўшма Штатлар Ироқда ҳибсга олинган Эрон жосусларини Британиянинг 15 денгизчисига алмашмаслигини айтди.


Буш Британиянг бўҳронни тинч йўл билан ҳал этиш уринишларини қўллаб-қувватлашини ҳам қўшимча қилди.
“Британия денгизчиларининг Эрон томонидан ҳибсга олинишини оқлаб бўлмайди ва мен Блэр ҳукуматининг мазкур масалани тинч йўл билан ҳал этиш уринишларини қўллаб-қувватлайман. Бу ҳақда Британия ҳукумати билан маслаҳатлашувларни олиб боряпмиз. Шунингдек, бош вазирнинг гаровга олинганлар масаласида алмашишга ўрин йўқлигига оид баёнотини ҳам тўла қувватлайман”, - деди Буш.
АҚШ ҳарбийлари январ ойида Ироқ шимолида ҳибсга олинган эронликларни Эрон Инқилоб Гвардияси аъзолари бўлгани ва жанггариларга моддий ёрдам кўрсатганликда айблаган.
XS
SM
MD
LG