Линклар

Британия Теҳрон ҳибс этган 15 денгизчи борасида Эрон ҳукуматининг юқори доиралари билан бевосита мулоқот қилганини тасдиқлади.


Бош вазир Тони Блэр маъмурияти Британия расмийлари Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши раиси Али Ларижоний билан бу борада гаплашганини маълум қилди. Баёнотда айтилишича, Британия томони можарони ҳал этиш мақсадида “бевосита икки томонлама музокараларни” таклиф этган ва Эроннинг жавобини кутмоқда. Теҳрон британиялик 15 денгизчини, улар ушланган пайтда, яъни 23 март куни Эрон сув ҳудудларига ноқонуний кирганликда айбламоқда. Британия бу айбловларни инкор қилмоқда.
XS
SM
MD
LG