Линклар

logo-print

Украина Президенти Виктор Юшченко мамлакатда юзага келган сиёсий бўҳронга ечим топиш мақсадида ўзининг асосий рақиби Москва-параст бош вазир Виктор Янукович билан учрашди.


Бош вазир билан мулоқот чоғида Юшченко ўзининг парламентни тарқатиб юбориш ва келаси ойда муддатидан аввал сайлов ўтказиш қарори якуний эканини таъкидлади. Украина раҳбари бу қарорга қаршилик давом этадиган бўлса, куч ишлатилишидан огоҳлантирди. Юшченко душанба куни, Янукович тарафидаги депутатларни Олий Рададаги президент тарафдорларини ўз томонига оғдиришга уринганликда айблаб, парламентни тарқатиб юбориш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Янукович сешанба куни қилган баёнотида, президент фармонини “ҳалокатли ҳато”, дея атаб, депутатларга ишларини давом эттиришларини айтди. Бош вазир, бўҳрон ҳал этилмаса, муддатидан аввал президентлик сайлови ўтказилиши мумкинлигидан ҳам огоҳлантирди.
“Украина президентини ўз фармонини бекор қилишга кўндириш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Агар у бундан бош тортса, менимча, бу ҳолда, нафақат парламент сайловлари, балки президентлик сайловининг ўтказилиши ҳам муқаррардир”, - деди Янукович.
Кўпчилик Янукович тарафида бўлган парламент, мамлакат Конституциявий судидан президент фармони қай даражада қонуний эканини кўриб чиқишни сўради.
XS
SM
MD
LG