Линклар

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан ҳимоя тизими яратиш режаси борасида яна бир бор ташвиш билдирди.


Арманистон давлат университетида маъруза қилган С.Лавров қурилажак тизим Россия ва Европа хавфсизлигига таҳдид солишини айтди. АҚШ ҳукумати мазкур мудофаа тизими “номақбул давлат”лар, жумладан Эрон ва Шимолий Кореянинг эҳтимолий ракета ҳужумига қарши қаратилганини билдирмоқда. Куни-кеча Пентагон расмийси Россия қаршилигига қарамай, АҚШ ўзининг бу режасидан воз кечмаслигини айтган эди.
XS
SM
MD
LG