Линклар

Яқин Шарқ давлатлари бўйлаб сафарини давом эттираётган АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси раисаси Нэнси Пелоси Дамашқда Сурия президенти Башар Асад билан учрашди.


Учрашувдан сўнг Н.Пелоси Б.Асаддан Исроил билан тинчлик музокаралари ўтказишга кафолат олганини билдирди. Шунингдек, у Исроил бош вазири Эҳуд Олмертнинг Дамашқ расмийлари билан музокаралар олиб боришга тайёрлиги билдирилган мактубини Сурия раҳбарига тақдим этганини маълум қилди. Бироз аввал Н.Пелоси ўз ташрифи Дамашқ билан алоқаларни қайтадан ўрнатишга қаратилган муҳим қадам эканини таъкидлаган эди. Бироқ куни-кеча АҚШ президенти Жорж Буш Н.Пелосининг Сурияга сафари Башар Асадни халқаро майдонда яккалаб қўйишга қаратилган уринишларга зиён етказишини айтганди. Н.Пелоси минтақага сафари доирасида дастлаб Исроил ва Ливанда бўлди. Суриядан сўнг унинг Саудия Арабистонига бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG