Линклар

logo-print

Украина пойтахти Киевда президентнинг парламентни тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.


Бироз аввал Украина бош вазири Виктор Янукович Коституциявий суд ўз хулосасини эълон қилмагунча, ҳукумат муддатдан аввал сайлов ўтказилишига тайёргарлик кўрмаслигини маълум қилди. Депутатлар Коституциявий суддан президентнинг парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан аввал сайловлар ўтказиш тўғрисидаги фармони қонунийлигини текширишни сўраган эди.
Киевда ҳукумат мажлисини ўтказган В.Янукович: “Президентнинг муддатидан аввал сайлов ўтказиш тўғрисидаги фармони қонунийми ёки йўқми – буни Конституциявий суд ҳал этади ва бу муаммони ҳал этишнинг ягона йўлидир”, - деди.
XS
SM
MD
LG