Линклар

Бишкекда журналистлар билан учрашган Қирғизистон бош вазири Олмос Отамбоев мухолифатнинг ҳукуматдаги вакили экани ва коалицион ҳукумат тузиш борасида мухолифат партиялари билан музокаралар олиб борганини билдирди.


“Бош вазир мухолифатнинг ҳукуматдаги вакилидир. Парламентдаги чиқишимдан сўнг кўпгина одамлар коалицион ҳукумат тузамиз, деган сўзларимга “осилиб” олган. Мен ўшанда парламент фракциялари ва нуфузли мухолифат партиялари билан маслаҳатлашувлар олиб боришим, бироқ ҳукуматга партия раҳбарлари эмас, ҳақиқий профессионаллар келиши тўғрисида гапирганман”, - деди О.Отамбоев.
Бироқ куни-кеча Қирғизистоннинг мухолифатдаги икки ҳаракати расмийларнинг коалицион ҳукуматга қўшилиш таклифини рад этди ва мамлакатда конституциявий ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG