Линклар

logo-print

Қозоғистон Россия назоратидаги нефт қувури лойиҳасида иштирок этиш бўйича музокараларни бошламоқчи.


Мазкур лойиҳа Шарқий Европага нефтни экспорт қилишни кўзда тутади. Қозоғистон Энергетика вазири Бахтихўжа Измухамбетов Бокуда ўтказилган матбуот анжуманида “Қозоғистоннинг Бургас-Александрополис нефт қувури лойиҳасига қизиқиши борлигини” таъкидлади. Унинг айтишича, мазкур лойиҳада Қозоғистоннинг иштирокига оид музокаралар шу ойда бошланади. Россия назоратидаги мазкур лойиҳа Қўшма Штатлар қўллаб-қувватлаётган Боку-Тбилиси-Жайҳон нефт қувурига муқобил ўлароқ режаланган.
XS
SM
MD
LG