Линклар

Чоршанба куни Киевда Украина Президенти Виктор Юшченконинг парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан аввал сайлов ўтказиш қарорига қарши юзлаб киши иштирокида норозилик намойиши бўлди.


Намойишчилар президент қароргоҳи томон юриб, у ерда Юшченко тарафдорларининг намойиши билан тўқнаш келди. Юшченко душанба куни бош вазир Виктор Янукович тарафидаги депутатлар, Олий рададаги президент тарафдорларини ўз томонига оғдиришга уринаётганликда айблаб, парламентни тарқатиб юбориш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бироқ Янукович иқтидордаги коалиция муддатидан аввал сайлов ўтказиш тараддудида эмаслигини айтмоқда.
“Мазкур масала Конституциявий судда кўриб чиқилмагунча, биз ҳеч қандай сайлов ўтказилишига тайёргарлик кўрмаймиз”, - деди Украина бош вазири.
Янукович президентнинг фармони “ҳалокатли ҳато” эканини таъкидлаб, депутатларни ўз ишларини давом эттиришга чақирди. Можарони ҳал этиш мақсадида сешанба куни Юшченко билан Янукович ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижа бермади. Парламент конституциявий суддан президентнинг фармони қай даражада қонуний эканини кўриб чиқишни сўради. Айни пайтда, чоршанба куни конституциявий суд раиси Иван Домбровский истеъфога кетиш ҳақида ариза берди. Бироқ суд ҳайъати бу аризани рад этди.
XS
SM
MD
LG