Линклар

logo-print

Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Социал демократик партияси етакчиси Курт Беккнинг Толибон ҳаракатининг мўътадил вакиллари билан мулоқот қилиш ғоясини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.


Бекк ўтган ҳафта охирида Афғонистондаги немис қўшинларидан хабар олиб қайтгач, мамлакатни тинчлик йўлига қайтариш учун ҳарбий кучнинг ўзи кифоя қилмаслигини таъкидлади. Немис сиёсатчиси “Толибон иштирокидаги миллий ярашув йўлларини қидириш вақти келганини” айтди. Ташқи ишлар вазири Штайнмайер бу фикрга “тўлиқ қўшилишини” таъкидлади. Социал демкоратлар партияси Германия ҳокимияти тепасидаги коалицияга киради.
XS
SM
MD
LG