Линклар

logo-print

Покистоннинг Жанубий Вазиристон вилоятида Ал-Қайдага алоқадор, асосан ўзбеклардан иборат хорижий жанггарилар ва махаллий қабилалар ўртасида янги тўқнашувлар рўй берди.


Махаллий расмийлар тўқнашувларда камида 60 киши, асосан ўзбек жанггарилари ҳалок бўлганини маълум қилди. Хабарларга кўра, махаллий пуштун қабила аъзолари Афғонистон чегараси яқинидаги Ал-Қайдага алоқадор хорижий жанггариларга қарши кураш учун қўшин тўплаган. Жанубий вазиристондаги маҳаллий журналистлар уюшмасининг раҳбари Сайлоб Масъуд Озодлик радиосига буларни айтди.
“Маҳаллий қабилалар сафарбарлик эълон қилган ва Мулло Назир етакчилигидаги қўшинга уч мингга яқин қабила аъзолари қўшилган. Улар ўзбек жанггариларига қарши урушни бошлаб юборган”, - деди жанубий-вазиристонлик журналист.
XS
SM
MD
LG