Линклар

Оқ уй АҚШ Вакиллар палатаси раисаси Нэнси Пелосининг Сурияга сафарини танқид қилишда давом этмоқда.


АҚШ Вице-президенти Дик Чейни Пелосининг Дамашққа сафари Сурия Президенти Башар ал-Ассаднинг халқаро майдонда яккалаб қўйиш уринишларига путур етказиши ва уни Ливан ва Ироқдаги “кирдикорлари” учун рағбатлантиришини такъидлади. АҚШ Вакиллар палатаси раисаси ўзининг Дамашққа ташрифи Сурия билан мулоқотни тиклашдаги муҳим қадам эканини айтмоқда. Нэнси Пелоси чоршанба куни Сурия Президенти Башар ал-Ассад Исроил билан музокара қилиш истагини билдирганини айтди. Дамашқдаги учрашувдан сўнг, АҚШ расмийси президент Ассадга Исроил Бош вазири Эҳуд Олмертнинг Сурия билан музокара қилишга тайёрлиги ҳақидаги хабарни етказганини айтди.
“Учрашув фурсатидан фойдаланиб, бош вазири Эҳуд Олмертнинг Исроил тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларга тайёрлиги ҳақидаги хабарини етказдик”, - деди АҚШ конгресси қуйи палатасининг раисаси.
Яҳудий давлати Сурия Фаластиндаги жанггари гуруҳлари ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳи билан алоқаларни узмас экан, Дамашқ билан музокара қилмаслигини айтиб келган. Пелоси Ҳизбуллоҳ ва Ҳамас гуруҳлари қўлга олган яҳудий аскарлари масаласини ҳам кўтарганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG