Линклар

Бағдод расмийларининг маълум қилишича, Ироқ кучлари шу ойнинг охиригача Майсан вилоятида хавфсизликни таъминлаш вазифасини ўз зиммасига олади.


Майсан вилоятини ҳозирда Британия кучлари назорат қилади. Бироқ Ироқ кучлари вазиятни ўз назоратига олганидан кейин Британия қўшинларининг бу минтақадан олиб чиқилиши кутилгани йўқ. Британия қўшинлари матбуот вакили Кэти Браун аввал ҳам хавфсизликни таъминлаш ишлари Ироқ томонига топширилганида Британия қўшинлари бу минтақаларда қолган, лекин улар асосан вазиятни четдан кузатган, деди. Британия келаси бир неча ой ичида 1600га яқин қўшинини Ироқдан олиб чиқишни режалаган.
XS
SM
MD
LG