Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш Америкаликлар Ироқдаги урушдан чарчаганлари ва АҚШ бу урушда муваффақият қозонадими деган савол уларни қийнаётганини тушуниши айтди.


Лекин, Ироқдан қўшинларни олиб чиқиш муддатини белгилаш уринишлари АҚШ кучларига путур етказади, деди Буш.
“Душман Ироқдаги урушни муддатларга асосланиб, олиб бормайди. Улар бизга қарши урушни ният қилган ва биз ироқликлар ёнида туриб, душманга қарши жанг қилмоғимиз керак. Душманни бизнинг кетишимизни кутиб туришга рағбатлантирувчи стратегия ўта хавфлидир. Бу бизнинг қўшинларимиз учун хавфлидир. Шунинг учун бундай стратегиянинг қонунга айланишига йўл қўйиб бўлмайди”, - деди Буш.
АҚШ конгресснинг иккала палатаси Иқродаги урушни молиялаш қўшинларни олиб чиқиш муддатининг белгиланиши билан шартланишини кўзда тутувчи қарорни маъқуллади. Буш бу қарорга вето қўйишини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG