Линклар

Рамзан Қодиров Чеченистон президенти сифатида қасамёд келтирилди.


Бу маросим Гудермес шаҳрида ўтказилди. Ўтган ойда Чеченистон президенти Алу Алханов истеъфога чиққандан сўнг Россия раҳбари Владимир Путин 30 ёшли Р.Қодировни Чеченистон президенти лавозимига тақдим этган ва республика парламенти бу номзодни маъқуллаганди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Р.Қодиров ва унинг назоратида бўлган қуролли тузилмаларни Чеченистонда оммавий тарзда инсон ҳуқуқларини поймол этиш, жумладан, одам ўғирлаш ва қийноққа солишда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG