Линклар

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси раисаси Нэнси Пелоси Яқин Шарқ давлатлари бўйлаб сафарининг сўнгги босқичида Саудия Арабистонига борди ва мамлакат подшоҳи Абдулла билан учрашиб, Ироқдаги вазиятни муҳокама қилди.


Н.Пелосининг Саудия Арабистонидаги Маслаҳат Кенгашига бориши ҳам режалаштирилган. Оқ уй маъмурияти Н.Пелосининг Сурияга ташрифини яна бир бор танқид қилди. АҚШ вице-президенти Дик Чейнининг айтишича, Н.Пелосининг Дамашқ сафари АҚШнинг Сурия раҳбари Башар Асадни халқаро майдонда яккалаб қўйишга қаратилган уринишларга путур етказган. Куни-кеча Дамашқда музокаралар ўтказган Н.Пелоси Б.Асаддан Исроил билан тинчлик музокаралари ўтказишга кафолат олганини билдирганди.
XS
SM
MD
LG