Линклар

“Қирғизистоннинг муносиб келажаги учун” бирлашган фронти агар мамлакат раҳбари Қурманбек Бақиев муддатидан аввал президент сайлови ўтказиш ва конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш талабларини рад этишда давом этаверса, мухолифатчилар президентнинг истеъфосини талаб қилиш масаласини муҳокама этишини билдирди.


“Муддатидан аввал президент сайлови ва конституциявий ислоҳотларни ўтказиш каби талабларимиз ўз кучида қолмоқда. Таъкидлаш жоизки, “Бирлашган фронт”нинг оддий аъзолари ҳам бизга ўз талабларини қўймоқда. Бу президентни истеъфога чиқариш талабидир”, - деди “Бирлашган фронт” раҳбари Феликс Қулов.
Ф.Қулов президент билан учрашишга тайёр экани, бироқ бу учрашув ошкора бўлиши кераклигини таъкидлади. Айни пайтда парламент биноси олдига тўпланган юздан ортиқ мухолифатчининг очлик эълон қилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG