Линклар

Афғонистон Ташқи ишлар вазири Рангин Додфар Спанта Толибон ҳаракатининг мўътадил вакиллари билан музокара қилиш таклифларини рад этди.


Спанта Толибон ҳаракатининг “мъўтадил” вакиллари, деган тушунчанинг ўзи йўқлигини таъкидлади. Толибон тарафдорлари билан ҳамкорлик қилиш эҳтимоллари Германия етакчиларининг нео-нацист партиялар билан коалиция тузишлари билан баробардир, деди у. Афғонистон ташқи ишлар вазири Германия социал демократлар етакчиси Курт Бэккнинг Афғонистонда “Толибон иштирокидаги миллий ярашув йўлларини қидириш вақти келгани” ҳақидаги баёнотига шу тарзда жавоб берди. Чоршанба куни Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер социал демократлар етакчиси ғоясини қўллаб-қувватлашини айтган эди.
XS
SM
MD
LG