Линклар

Белорус расмийлари Италия билан дипломатик мунозараларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган белоруслик қизча ҳориж фуқаролари томонидан асраб олинишга ҳақли эмаслигини айтди.


Минск расмийлари ўтган йили италиялик оилани Виктория Морозни ўғирлаганиликда айблаган эди. Виктория ёзги таътилни бирга ўтказган италиян оиласи, қизалоққа нисбатан Белорусдаги болалар уйида шавқатсиз муносабатда бўлганларини айтиб, уни қайтаришдан бош тортган. Қизча ўтган йилнинг сентябрида Минскка қайтарилган эди. Пайшанба куни Белорус таълим вазирлиги Виктория оталиққа олингани боис уни хорижий оила асраб ололмаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG