Линклар

Европа инсон ҳуқуқлари суди, Россия ҳукуматини чечинстонлик эркакнинг йўқолиши ва ўлдирилишида айбдор, деб топди.


Шохид Байсаев 2000 йилда Грозний шаҳрида ишга кетаётиб, бедарак йўқолган. Европа суди Россия ҳукумати Байсаевнинг бевасига 86 минг АҚШ доллари миқдорида товон пули тўлаши лозимлигини ҳукм қилди. Мазкур ҳукм Россия ҳукуматига қарши инсон ҳуқуқлари суди чиқарган сўнгги қарорлардан бири бўлди.
XS
SM
MD
LG