Линклар

Рамзан Қодиров Чеченистон президенти сифатида қасамёдга келтирлди.


Кремлнинг содиқ иттифоқчисига айланган 30 ёшли собиқ жанггари Қодиров Гудермес шаҳрида ўтказилган дабдабали маросимда қасамёд қилди.
“Чечен Республикаси президенти ваколатларини амалга оширишда, инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурматлаш ва ҳимоя қилиш, Чечен Республикасининг кўп миллатли халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, унга содиқ хизмат қилиш, Чечен Республикаси конституцияси ва қонунларини ҳимоя қилишга қасамёд қиламан”, - деди Қодиров.
Қодировни Россия Президенти Владимир Путин президентликка тавсия қилди ва ўтган ойда Чеченистон парламенти тасдиқлади. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Қодиров ва унинг назоратидаги қуролли гуруҳларни Чеченистонда инсон ҳуқуқларини бузганликда айблаб келади.
XS
SM
MD
LG