Линклар

Қирғизистон Бош вазири Олмос Ўтамбоев Қирғизистон ҳукумат тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқадиган ишчи гуруҳини тузиш ҳақидаги қарорга имзо чекди.


11 аъзодан иборат мазкур гуруҳга мухолифатнинг мўътадил вакиллари Роза Ўтинбоева ва Ишинбой Абдураззоқовлар ҳам киритилди. Айни пайтда, Қирғизистон келажаги учун бирлашган фронт вакиллари конституциявий ислоҳотларни кўзда тутувчи ишчи гуруҳининг тузилишга қарши очлик эълон қилди. Улар биринчи навбатда, Қирғизистон Президенти Қурманбек Бакиевнинг истеъфосини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG