Линклар

Қозоғистон бош прокуратураси мустақил ОАВларини ўтган ойда этник қозоқлар ва чеченлар ўртасида рўй берган тўқнашувларни ёритишда иғволарга йўл қўйганликда танқид қилди.


Ассошиэйтед Пресснинг хабар қилишича, бош прокуратура баёнотида, беш кишининг ҳалок бўлишига олиб келган можарони ёритишда мустақил матбуот “миллатлараро адоватни уйғотувчи” материалларни бергани айтилган. Қозоғистон расмийларига кўра, тўқнашувлар миллатлараро зиддият туфайли келиб чиқмаган, матбуот эса, можаро сабабларини нотўғри ёритган.
XS
SM
MD
LG