Линклар

Пайшанба куни Украина Президенти Виктор Юшчекно ва унинг рақиби Бош вазир Виктор Янукович муддатидан аввал парламент сайловлари масалисида муросага келмади ва мамлакатдаги сиёсий бўҳрон янада кескинлашди.


Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши мажлисида Юшченко ўзининг парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан аввал сайлов ўтказиш ҳақидаги 2 апрел кунги фармонига бўйсинмаётган расмийларнинг жиноий жавобгарликка тортилишидан огоҳлантирди. Президент ўзининг қарори қатъий эканини таъкидлади.
“Сиёсий бўҳронни ечишнинг ягона йўли бор, бу ҳам бўлса, муддатидан аввал сайлов ўтказишдир. Муддатидан аввал сайловлар ўтказилади. Ҳозир кун тартибидаги ягона савол сайловларни қачон ва қандай ўтказишдир”, - деди Юшченко.
Кенгаш мажлисидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Янукович президентнинг фармони ноконституциявий экани ва унга бўйсинмаслигини яна бир бор таъкидлади. Бош вазир мунозарани ҳал этиш учун халқаро воситачиларни жалб этиш кераклигини қўшимча қилди.
“Мен бугун Австрия канцлери Алфред Гусенбаурдан Украинадаги мавжуд зиддиятли вазиятни ҳал этишда воситачилик қилишини сўрадим. Австрия мустаҳкам ҳуқуқий анъаналари бўлган нейтрал демократик мамлакатдир”, - деди Янукович.
Пайшанба куни Украина пойтахтида парламентни тарқатиб юбориш фармонига норозилик билдирган минглаб кишилар иштирокидаги намойиш бўлиб ўтди. Юзлаб намойишчилар уч кундан бери Киевда парламент биноси олдида тикилган чодирларда тунамоқда.
XS
SM
MD
LG