Линклар

logo-print

Эрон озод этган Британиянинг 15 денгизчиси уйларига қайтиб, ўз оилалари билан юз кўришди.


Оила аъзолари уларни Англия жануби-шарқидаги ҳарбий базада кутиб олди. Ҳарбий флот раҳбарияти денгизчилар Эронда қандай босимларга дучор бўлганини ўрганиш мақсадида 15 собиқ тутқиннинг ҳар бири билан суҳбат ўтказди. Британия Мудофаа вазири денгизчилар Эрон телевидениеси орқали Эрон сув ҳудудларини бузганини тан олиб, узр сўрагани учун жазоланмаслигини айтди. Эрон ҳукумати денгизчилар Эрон сув ҳудудларида ҳибсга олинганини айтмоқда. Британия ўз денгизчилари икки ҳафта аввал ҳибсга олинган пайтда, Ироқ сув ҳудудларида бўлганини таъкидлашда давом этяпти.
XS
SM
MD
LG