Линклар

logo-print

Бағдодда Озодлик радиоси Ироқ хизмати мухбири Хамаил Халаф ўлдириб кетилди.


Хамаил икки кун аввал бедарак йўқолган ва уни ўғирлаб кетишгани ҳақидаги хавотирлар айтилаётган эди. Хамаил Халаф 2004 йилдан бери Озод Ироқ Радиосида ишлаб келди.
“У телевидение журналистикасида тажрибаси бўлган, Ироқ халқига янгилик ва хабарларни етказиш учун ўз ҳаётини хавф остига қўйган истеъдодли мухбир эди. Озод Европа/Озодлик радиоси жамоаси ва жаҳон бўйлаб кўплаб бошқа ҳамкасбларимиз у ва унинг оиласи учун қайғураётганига аминман”, - деди Озод Европа/Озодлик радиоси Президенти Жефф Гедмин. Хамаилнинг уч фарзанди қолди.
XS
SM
MD
LG