Линклар

Тожикистон пойтахти Душанбеда минтақавий “Наврўз- 2007” театр фестивали бошланди.


Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг профессионал театр жамоалари иштирок этмоқда. Уч кун давом этиши кутилаётган фестиваль давомида жами олтита комедия ва драма жанридаги асарлар тўрт тилда томошабинлар ихтиёрига ҳавола этилади.
“Бизнинг миллий анъаналаримиз ва маънавий қадриятларимиз, мусиқамиз бир. Бизни ҳеч ким ажрата олмайди. Биз, худо хоҳласа, ҳамиша бирмиз. Шу санъатларимизни яқинлашуви бизни янада қувонтиради ва бу яқинлашувнинг келажаги порлоқдир”, - деди қирғизистонлик санъат устаси Абдуғани Абдуғофуров.
Фестиваль Тожикистон давлат опера ва балет театри саҳналаштирган Жузеппе Вердининг “Ла Травиата” асари билан очилди.


* * * * * * * * * *



XS
SM
MD
LG