Линклар

БМТнинг етакчи иқлимшунос олимлари глобал илиқлашув муаммосига оид янги ҳисоботни эълон қилди.


Унда айтилишича, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кўпгина давлатлар, айниқса, камбағал тропик мамлакатларга салбий таъсир этмоқда.
“Иқлим исиши энг кучли таъсир этадиган ҳудуд Арктикадир, чунки бу ерда ҳаво ҳарорати ортиб боради, қурғоқчилик бўлиши кутилаётган ҳудудлар эса Саҳрои Кабир ва Осиё дарёлари дельтасидир”, - деди ҳисобот муаллифларидан бири Мартин Перри.
Ҳисоботда таъкидланишича, ҳаво ҳарорати кўтарилиши Осиё ва Африка давлатларида қурғоқчилик ва сув камайишига олиб келади ва оқибатда қишлоқ ҳўжалигида экинлар ҳосилдорлигига таъсир этади. Мутахассисларнинг билдиришича, иқлим исишининг бошланғич даври Канада ва Россияга ижобий таъсир этади.
XS
SM
MD
LG