Линклар

Россия Давлат думаси Украина президенти Виктор Юшченконинг парламентни тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорини қоралади.


Давлат думаси эълон қилинган баёнотда айтилишича, Украина раҳбарининг парламентни тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармони мамлакатдаги вазиятни янада кескинлаштирмоқда. Сўнгги хабарларга кўра, айни пайтда Украина парламенти ўз ишини давом эттирмоқда. Депутатлар мамлакатда ўтказилиши режалаштирилган ҳарбий-ўқув машғулотларида Россия ва НАТО вакилларининг иштирок этишига рухсат берувчи қонун лойҳасини маъқуллади. Бу қонун лойиҳаси Украина президенти томонидан парламентга тақдим этилган эди.
XS
SM
MD
LG