Линклар

Яқинда Эрон томонидан озод этилган британиялик ҳарбийлар 23 март куни Эрон ҳарбийлари қўлга олган пайтда улар Ироқ сув ҳудудида бўлганини таъкидловчи баёнотни ўқиб эшиттирди.


“Ҳибсда бўлган давр мобайнида бизга тинимсиз руҳий босим ўтказилди. Улар кийимларимизни ечишга буйруқ берди ва барчамизга пижама тарқатди. Бир неча кун биз алоҳида камераларда сақландик ва бир уюм кўрпа устида ухлашга мажбур бўлдик. Улар барчамизни якка ҳолда сақлади”, - деди Буюк Британия ҳарбий флоти лейтенанти Феликс Карман.
Ҳарбийларнинг айтишича, эронликлар уларга Эрон сув ҳудудларига кирганини тан олмаса, 7 йилгача қамоқ жазоси тайинлаш билан қўрқитган.
XS
SM
MD
LG