Линклар

logo-print

Қирғизистон бош вазири Олмос Отамбоев президент Қурманбек Бақиев истеъфосини ва конституциявий ислоҳотлар ўтказиш талаби билан 5 апрелдан Бишкекдаги парламент биноси олдида очлик эълон қилган мухолифат вакиллари билан учрашди.


О.Отамбоев уларга махсус ишчи гуруҳ конституцияга ўзгартиш киритиш борасида иш бошлаб юборганини маълум қилди. Шунингдек, у мухолифат вакилларини конституциявий ислоҳотлар борасида юзага чиққан бўҳронни мулоқот орқали ҳал этишга чақирди.
“Биласиз, мен ултиматумни хуш кўрмайман. Эрталабданоқ биз ишчи гуруҳ билан учрашдик ва жорий конституцияга ўзгартиш ва қўшимча киритиш масалалари устидан иш бошлаб юбордик. Бу қўшимча ва ўзгартишлар асосида конституциянинг ноябрь ойидаги ҳолати бўйича таклифлар киритилади”, - деди О.Отамбоев.
XS
SM
MD
LG