Линклар

Хитой ҳукумати одам танаси аъзолари савдосини расман тақиқлади.


Янги қабул қилинган қонунга кўра, пул ишлаш мақсадида одам аъзолари савдоси билан шуғулланиш, 18 ёшга тўлмаган фуқароларнинг аъзоларини, шунингдек, рухсатга эга бўлмай туриб одамлар органларини олиш тақиқланади. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг билдиришича, трансплантация мақсадида сотилаётган тана аъзолари Хитойда олий жазога ҳукм қилинган маҳбуслар, йўл ҳалокати қурбонлари ёки ўлган беморлардан яширинча олинган.
XS
SM
MD
LG