Линклар

Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий 3-4 май кунлари Мисрда Ироқ, унга қўшни мамлакатлар ва дунёнинг етакчи давлатлари вазирлари даражасида учрашув бўлиб ўтишини маълум қилди.


Музокара чоғида Ироқдаги вазиятни барқарорлаштириш масаласи муҳокама қилинади. Ўтган ойда ҳам Бағдодда худди шу масалада элчилар даражасида учрашув бўлиб ўтган эди. Унда қатнашган АҚШ вакиллари Эрон ва Сурия расмийлари билан бевосита музокара ўтказганди.
XS
SM
MD
LG